Ҳомиладор ёки фарзанди бор аёлларни ишга қабул қилмаганлик учун жавобгарлик мавжуд
Қонунчиликка кўра, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади.
Бунда, аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда яъни 8 млн 500 минг сўмгача жарима, 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Улашиш:
Шарҳлар