Хоразм вилоятида 80 дан ортиқ дарахт кесилди
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 100 дан ортиқ дарахт кесилгани ҳақида маълумот тарқалди. Бу ҳақда UzNews нашри вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текшириш чоғида «Расулбек» фермер хўжалиги ҳудудидаги жийда ва терак каби 83 туп дарахт илдизи билан суғирилгани, 3 туп дарахт шикастлангани маълум бўлди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар