Хоразм вилоятида қаровсиз ва дайди ҳайвонларни ушлаш ва йўқ қилиш бўлими 13 та итни заҳарлаб ўлдиргани маълум бўлди
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туман Ободонлаштириш бошқармаси “Қаровсиз қолган дайди ҳайвонларни ушлаш ва йўқ қилиш” бўлими аҳолининг мурожаатидан сўнг, 13 та қаровсиз ит йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Расмий хабар туман ҳокимлигининг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Аввалроқ, туман аҳолиси ижтимоий тармоқлар орқали “Зеҳнли” маҳалласида болалар қаровсиз итлар сабабли мактабга боришга қўрқиб юргани ҳақидаги шикоят билан мурожаат қилган. Аҳоли ўз мурожаатида итларни отиш ўрнига бошпанасиз ҳайвонлар учун махсус бошпана очилишига умид билдиришган.
Бироқ ҳокимликнинг хабар беришича, бўлим ходимлари “Зехнли” маҳалласига бориб ўрганиш ўтказган. Ўрганиш давомида маҳаллада дайди итлар борлиги аниқланган. Маҳаллада аниқланган эгасиз ва дайди итларнинг 13 (ўн уч) таси заҳарли хўрак ёрдамида йўқ қилинган.
Шарҳлар