Хоразм вилоятида факультет декани пора олаётганида қўлга тушди

Фото: Prokuratura Departamenti

Хоразм вилоятида талабага ижодий имтиҳонни топширишда пора эвазига ёрдам беришни ваъда қилган факультет декани қўлга олинди, дея хабар беради Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси.

Тезкор тадбир давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Урганч давлат университетида юқори лавозимларда ишлайдиган дўстлари ёрдамида ижодий имтиҳондан ўтишга ёрдам беришни ваъда қилган шахс 2600 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўм олаётганида қўлга олинди.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 168 (Фирибгарлик), 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.