Хоразм вилоятида фермер 3,3 млрд сўмлик газни талон-тарож қилгани аниқланди

Фото: Узэнергоинспекция

Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги фермер хўжаликларидан бирида газдан ноқонуний фойдаланилиб, давлатга йирик миқдорда зарар етказилгани аниқланди, дея хабар беради «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати.

«М» фермер хўжалиги ўз биносига яширинча қўшимча тармоқ ўрнатган.

Зарар 3 миллиард 374 миллион сўмга баҳоланди. Ноқонуний фойдаланилган газ ҳажми 2 миллион 249 кубометрни ташкил этди, дейилади хабарда.

Тегишли чоралар кўриш учун иш ҳужжатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.