Хоразм вилоятида имом масжид қурилиши учун йиғилган пулларни ўзлаштиришда айбланмоқда
Қўшкўпир туманидаги «Ислом бобо» жомеъ масжиди имом-хатиби Қ.И. масжидни янгидан ҳашар йўли билан қурилиши ҳақида оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар тарқатган. У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаролардан 40 млн сўмдан ортиқ пул маблағларини йиғиб, масжид қурилишига ишлатмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри Хоразм вилоят прокуратурасига таянган ҳолда ёзади.
Ҳолат юзасидан Қўшкўпир туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олингани қайд этиб ўтилди.
Улашиш:
Шарҳлар