Хоразм вилоятидаги бозорда ёнғин содир бўлди, уни ўчиришга 1 соат кетган

Фото: OPER UZ | Расмий канал

Бугун, 7-ноябрь куни Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Гурлан кўчасида жойлашган кийим-кечак дўконларида ёнғин ҳақида хабар соат 12:53 да келиб тушган. Воқеа жойига ёнғинни ўчириш учун саккизта ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Аланга соат 13:20да ўраб олиниб соат 13:50да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Айни вақтда мутахассислар ёнғин сабабларини ўрганиб, моддий зарарни баҳоламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.