Хоразмда боғча болаларини калтаклаган «тарбиячилар» ишдан олинди

Кадр из видео
Кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда боғча ходимларининг тарбияланувчиларга қўпол муомаласи акс этган видеолар тарқалганди. Баъзи видеоларда болаларнинг қулоқлари, қўлларидан тортиб, тарсаки туширишганлиги ва тепишганини кўришимиз мумкин.

Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Хоразм вилояти мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармасида ишчи гуруҳ ташкил этилди. Бу ҳақда бошқарманинг матбуот хизмати хабар беряпти.

Унда айтилишича, видеолавҳа Урганч тумани 23-сон мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муомалада бўлаётган ҳолати келтирилган эди. Ушбу вазиятни аниқлаш мақсадида шакллантирилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Иш фаолияти давомида йўл қўйган қўпол хато ва камчиликлари учун Урганч тумани 23-сон мактабгача таълим ташкилоти ёрдамчи тарбиячилари Р.М ва А.М билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини маълум қиламиз», – дейилади муносабатда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.