Хоразмда фермер хўжалигининг раҳбарига дарахтларни кесганлиги учун 2 йилга озодликни чеклаш жавози берилди

Фото: Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата

Хоразм вилояти  Қўшкўпир туманидаги «Расулбек» фермер хўжалиги ҳудудида дарахтлар кесилишига оид ҳолат  вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари томонидан ўрганилиб, 83 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қўпорилгани, 3 туп дарахт ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастлангани аниқланди.

Ўсимликлар оламига етказилган зарар 193,8 млн сўмга баҳоланди.

Суд ҳукмига кўра, фермер хўжалиги раҳбари Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисмига асосан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, судланувчи томонидан ўсимлик дунёсига етказилган зарар қопланиши белгиланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.