Хоразмда иккита қадимий билагузук олиб чиқиб кетилишининг олди олинди

Фото: Агентство культурного наследия

Воқеа Хоразм вилоятидаги «Шовот» чегара божхона постида содир бўлган. Ходимлар 2 та қадимий билагузукни ўғирламоқчи бўлган йўловчини тўхтатди. «Яшил» йўлак бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи қўл юкида оғирлиги 520 граммдан ортиқ бўлган тақинчоқларни олиб ўтмоқчи бўлган. Бу ҳақда Маданий мерос агентлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Санъат экспертизаси хулосасига кўра, никель, мис, қалай ва кумуш аралашмасидан қўлда ясалган билакузуклар 20-аср бошларига тўғри келадиҳамдаа тарихий ва бадиий қийматга эга бўлган маданий бойлик ҳисобланади.

Топилган заргарлик буюмлари Жиноят ишлари бўйича Шовот тумани судининг қарори билан «Ичан-қалъа»Хива давлат музей-қўриқхонасининг давлат мулкига ўтказилди.

Бундай билагузуклар аёлларнинг билагига тақиб юрадиган тақинчоқларнинг бир тури бўлиб, улар турли шаклларда бўлади: бодомсимон, гулбаргсимон, илон бошли, қурбақасимон ва бошқалар асосан олтин, кумуш ёки мисдан тайёрланади, – дейилади агентлик хабарида.

“Маданий  олиб чиқиш ва олиб кириш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ 50 йил аввал ва ундан олдин яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмас.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.