Хоразмда ижодий имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган декан ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч давлат университети факультет декани С.К. фуқаро З.Ў.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу университетда ўтказиладиган ижодий (касбий) имтиҳондан ўтишига амалий ёрдам бериши эвазига 2 600 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар