Хоразмда мактаб ҳудудида гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Маълум қилишинича, ушбу ҳолат Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани 26-умумтаълим мактаби қаршисида содир бўлган.

Аниқланишича, ушбу тўй маросимларида қатнашган барча транспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчилари шахсига ойдинлик киритилган.

Белгиланган тартибда йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ушбу ҳайдовчиларга нисбатан МЖтКнинг 128-5 моддаси 2-қисмига кўра, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Транспорт воситалари вақтинча ушлаб туриши учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Бундан ташқари, автомашинадан танасини чиқариб ҳаракатланган йўловчилар ҳам маълум бўлган. Уларга нисбатан ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан суриштирув ўтказилиб, белгиланган тартибда қонуний чора кўрилиши белгиланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.