Хоразмда мактаб ўқувчиларини шолизорда ишлашга жалб қилинган фермер жаримага тортилди

Фото: кадр из видео

Хоразмда болалар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйган “Иброҳим балиқчи” фермер хўжалигининг раҳбари жаримага тортилди. Бу ҳақда Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси хабар беради.

Суд фермерни 49-модданинг 3-қисмида (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш) ва 49−1-моддаларида (Вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топди ва унга нисбатан БҲМнинг 10 баравари миқдорида (3,3 млн сўм) жаримага тортилди.

Октябрь ойида ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 19-мактаб мактаб директори ўқувчиларини шолизорга мажбурлагани ҳақида хабар тарқалган эди. Шундан сўнг вилоят Бандликка кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси мазкур мактабнинг 9-синф ўқувчилари A.K., Б.Ш., A.O. ва Б.O. шолизордаги дарсдан сўнг совхоз раҳбари K.K.нинг таклифи билан тўлов асосида шоли йиғишга жалб қилинганини маълум қилганди.

Вояга етмаган ўқувчиларнинг мактаб директори томонидан мажбурий меҳнатга жалб этилгани ўшанда ўз тасдиғини топмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.