Хоразмда саксовулни ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолати аниқланди

Хоразмда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоят Экология бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тунги рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беряпти.

“Тупроққалъа туманида ўтказилган рейд давомида фуқаро А.Б. 12,6 метр куб ҳажмдаги табиий ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини қўпариб, машинасида олиб кетаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан A.Б.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга кўра, ҳуқуқбузар БҲМнинг 10 баробаридан 20 баробаригача (3 400 000 — 6 800 000 сўм) жаримага тортилиши мумкин”, – дейилади хабарда.

Қонуний чора кўриш мақсадида жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судига юбориш учун қўшимча ҳужжатлар тайёрланмоқда. Фуқаронинг машинаси эса қонуний чора кўрилгунига қадар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Қўшимча маълумот берилиши айтиб ўтилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.