Хорижда қанча ўзбекистонлик ишлайди?
Меҳнат вазирлиги маълумотига кўпа, 2024-йил 1-июл ҳолатига мамлакатимизда аҳолиси 37,2 млн нафарни ташкил этиб, улардан 15 089 минг нафари (41%) иқтисодий фаол яъни, меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади.
Шундан, 14 млн 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда.
Хусусан:
-расмий секторда – 6,8 млн (48%);
-норасмий секторда – 5,5 млн (38,8%);
-хорижда ишлаётганлар – 1,9 млн (13,6%).
Бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд.
Улашиш:
Шарҳлар