Хорижда «Мир» кобейжинг карталари бўйича хизмат кўрсатиш тўхтатилди
Ўзбекистонда “Мир” карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди. Бу ҳақда UZCARD компанияси хабар беради.
«Ягона умумреспублика процессинг маркази, UZCARD тўлов тизими иштирокчиси томонида техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли 2022 йил 23 сентябр куни соат 09:00 дан UZCARD инфратузилмасида “Мир” карталарига ҳамда хорижда UZCARD – “Мир” кобейжинг карталарга хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилганини маълум қилади», – дейилади хабарда.
UZCARD – “Мир” кобейжинг карталари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида UZCARD тўлов тизими инфратузилмасида одатдагидек ишлашни давом этмоқда.
12.29 да янгиланди. Ўзбекистонда «Мир» карталари ишламоқда. UZCARD тўлов тизими инфратузилмасида “Мир” карталарига хорижда хизмат кўрсатиш тўхтатилди. Уни тиклаш режалаштирилган, аммо айнан қачонлиги ҳақида маълумот йўқ», — дейилади хабарда.
Шарҳлар