Хорижга чиқиш учун биометрик паспортингиз почта орқали келиши мумкин
Қарор (ПҚ-380-сон, 04.11.2024 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;
- хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш;
- вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш.
Улашиш:
Шарҳлар