Хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди
Навоий шаҳрида фуқаро А.Э. фуқаро Л.нинг ишончига кириб, уни 17 500 АҚШ доллари эвазига Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан ушланган.
Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. фуқаро З.Л.ни танишлари орқали Германия давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 5 100 АҚШ долларини олган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар