Хорижий ҳамкорлар Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Президентини табрикламоқда

Фото: Пресс-служба президента

Бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган, эзгулик, саховат, инсонпарварлик ва ҳамжиҳатлик каби олижаноб қадриятларни ўзида мужассам этган, жамиятда ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи  Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли жамоат ва дин арбобларидан самимий табриклар келмоқда.

Қутловларда давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига ҳурмат-эътибор сўзлари, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этилган ҳамда дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни бундан буён ҳам ҳар томонлама мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Икки Муқаддас Масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Кенгаши Раиси Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;

Саудия Арабистони давлат вазири, Вазирлар Кенгаши аъзоси Турки бин Муҳаммад бин Фаҳд бин Абдулазиз Ол Сауд;

Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Кувайт Давлати Валиаҳди Сабоҳ Ҳолид ал-Ҳамад ал-Муборак ас-Сабоҳ;

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;

Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI;

Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Теббун;

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;

Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.