Хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти ҳудудлар кесимида тақсимланди
Жорий йилги ОТМга кириш тест синовларида иштирок этган хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
Унга кўра:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
- Андижон вилояти – 183;
- Бухоро вилояти – 112;
- Жиззах вилояти – 81;
- Қашқадарё вилояти – 193;
- Навоий вилояти – 60;
- Наманган вилояти – 165;
- Самарқанд вилояти – 227;
- Сурхондарё вилояти – 155;
- Сирдарё вилояти – 50;
- Тошкент вилояти – 177;
- Фарғона вилояти – 221;
- Хоразм вилояти – 110;
- Тошкент шаҳри – 155.
Маълумот учун, тавсиянома олишга талабгорлар:
- кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар (оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила);
- тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёҳуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
- турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
ногирон фарзанди бўлган, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар; - 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида (ижарада) яшаётган, итжимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
- ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар бўлиши керак.
Шунингдек, эҳтиёжманд хотин-қизлар учун берилган тавсиянома абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишда танланган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди ва грант фақат кундузги таълим шакли учун ажратилади.
Тавсиянома билан танловда иштирок этган хотин-қизлар орасидан энг юқори натижа кўрсатганлар тўплаган баллари кетма-кетлигига кўра давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Шарҳлар