Хотин-қизларга таълим кредит ажратиш тартиби қандай
Президентининг 27 майдаги ПФ-82-сонли Фармони билан 2022-йил 18-июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.
Кредит кимларга берилади?
Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).
Таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради.
Тўлаш қачондан бошланади?
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилиши бошланади.
Қандай ҳужжатлар керак?
- Банкка ариза;
- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- Таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
- Талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Шарҳлар