Хотин-қизларни ҳар 3 йилда тиббий кўрикдан ўтказиш таклиф қилинмоқда
“Дебат Холл”да “Экология, соғлиқни сақлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида бўлиб ўтаётган сўнгги қизғин сайловолди дебатида Экологик партия хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратди. Партия вакили Ноиба Иноятова жамиятда аёллар саломатлигини мунтазам назорат қилиш мақсадида қуйидаги таклифни билдирди:
“Хотин-қизларнинг соғлигини назорат қилиш мақсадида уларни 3 йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтказишни режа қилганмиз”.
Экологик партиянинг соғлиқни сақлаш соҳасида хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган бу ташаббуси дебатда катта қизиқиш уйғотди. Бу таклифни аёллар саломатлигини яхшилаш учун муҳим қадам сифатида кўриш мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар