Ховос тумани ҳокими ўринбосари 7 йилга қамалди

Сирдарё вилояти ўтказилган тезкор тадбирда, Ховос тумани ҳокимининг ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ҳамда фаолиятига ҳеч ким аралашмаслигини таъминлаш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган эди. Бу ҳақида ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳовос тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг ҳукмига мувофиқ, мазкур мансабдор шахс 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.