Ўзбекистон «Masdar» компанияси билан стратегик шериклик тўғрисидаги келишувни имзолади

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон президенти Дубай шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари инвестиция вазири, “ADQ” холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда  “TAQA” компанияси раҳбари Жасим Ҳусайн Табет ва “Masdar” компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳий ҳам қатнашди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Энергетика секторидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бормоқда. Ташриф доирасида бу йўналишда “Masdar” компанияси билан Стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди. – дейилади хабарда.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари “Masdar” бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳийга кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатлари ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.