“Ҳудудгазтаъминот”га Андижон вилояти собиқ прокурори раҳбар бўлди
Ходжаев Маруфхон Мақсудович “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маруфхон Ходжаев бунга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ушбу лавозимда у Баҳодир Эшмуродов ўрнини эгаллади, у аҳолини электр энергияси ва газ билан таъминлашда хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан бўшатилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар