“Худудгазтаъминот” корхонаси кечаю кундуз ишлаш тартибига ўтди

Оператор колл-центра
Фото: «Худудгазтаъминот»

Кучли совуқ муносабати билан “Худудгазтаъминот” хизмати аварияларга янада самарали чора кўриш мақсадида туну-кун иш режимига ўтди, деб хабар берди газ таъминоти ташкилоти матбуот хизмати.

Айни пайтда тунги сменага 818 нафар ходимдан иборат 262 та бригада жалб этилган.

Шунингдек, ташкилот газ таъминоти бўйича маълумотларни ҳам тақдим этди. Масалан, 1-декабрь куни +10°…+15° ҳароратда берилган табиий газ ҳажми 85,6 миллион куб метрни ташкил этган. 12 декабрь куни -10°…-22° ҳаво ҳароратида кунига 110,3 млн. куб метр шаклида етказиб берилган.

«Барча мурожаат ва шикоятлар 1104 телефон рақами орқали, газ сизиб чиқишини бартараф этиш ва фавқулодда вазиятларга жавоб бериш бўйича мурожаатлар эса 104 рақами орқали қабул қилинади», – дейилган хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.