Хусусий инвестор Тошкентнинг қаттиқ маиший чиқиндиларини бошқариш соҳасига 3 трлн сўм йўналтириши мумкин

Источник: unsplash.com

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклиги шартларида “Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш” лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди. Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин. Бу ҳақда “Норма” нашри ёзади.

Лойиҳа тендер асосида пойтахтнинг қаттиқ маиший чиқиндиларини йиғиш, саралаш, олиб чиқиш ва қайта ишлаш функцияларини хусусий шерикка беришни назарда тутади. Унинг асосий шартлари қуйидагича:

  • ДХШ шартномасининг амал қилиш муддати – 30 йил;
  • Тошкент вилояти Оҳангарон туманида махсус техника, чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш станциясини, шунингдек, маиший чиқиндилар учун янги полигонни вақтинча фойдаланиш учун хусусий шерикка бериш;
  • қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш бўйича ишларни ташкил этиш учун 2025-2051 йилларда инвестор томонидан 3 триллион сўм инвестиция;
  • қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 60 фоизга етказиш;

2023 йилдан бошлаб пойтахтнинг барча туманларида чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган”, «органик», “хавфли маиший чиқиндилар” ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғишни ташкил этиш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.