Хусусий шифохоналарда қанча жой мавжуд

Foto: TVSB

2024 йил 1 январь ҳолатига кичик тадбиркорлик (бизнес) субъекти сифатида фаолият юритаётган шифохона муассасаларидаги ўринлар сони 35,9 мингтани ташкил этган. Бу ҳақида Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 2019 йилга нисбатан ўринлар сони 17,2 мингтага ошган. Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъекти сифатида фаолият юритаётган шифохона муассасаларида ўринлар сони:

2019 йил – 18,7 минг ўрин;

2020 йил – 30,1 минг ўрин;

2021 йил – 31,4 минг ўрин;

2022 йил – 32,9 минг ўрин;

2023 йил – 35,9 минг ўрин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.