ИҚАир: Тошкент шаҳри дунёда энг ифлосланган шаҳарлари рейтингида 2-ўринда
29-сентябрь соат кечки вақтда Тошкент шаҳрида РМ2,5-майда дисперсли заррачалар концентрацияси 166 мкг/м3 ни ташкил этиб, халқаро ИҚАир маълумотлар базасида дунёда энг ифлосланган шаҳарлари рейтингида 2-ўринда белгиланди.
Республикамизда ҳавонинг чанг билан ифлосланиши табиий (қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар) ва антропоген (транспорт, саноат, қурилиш ташламалари) омиллар билан боғлиқ. Шунингдек, кучсиз шамоллар, ҳарорат инверсияси, атмосфера ҳавосининг турғунлиги каби сабаблар ҳам атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши учун шароит яратади.
Бундан ташқари, шаҳарлардаги атмосфера қатламларининг паст шамоллатилиши, шаҳар транспортининг кўплиги, йўлларнинг тирбандлиги, кенг кўламли қурилишлар, яшил ҳудудларнинг камлиги — буларнинг барчаси метеорологик шароитлар ва антропоген юклама атмосфера ҳавосининг юқори ифлосланишига олиб келмоқда.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида 638,8 мингдан ортиқ транспорт воситаси мавжуд, унга қўшимча равишда бир кунда пойтахтга ўртача 150 мингдан 300 мингггача транспорт воситаси кириб келади. Тошкент шаҳрида транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2021-йилда 212,4 минг тонна, 2022-йилда эса 403 минг тоннани ташкил этган, яъни зарарли ташламалар 190,6 минг тоннага (47,3 %) кўпайган.
Шарҳлар