ИҲТ ва Ўзбекистон Афғонистондаги гуманитар инқирозни муҳокама қилди
Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва Ўзбекистон Афғонистондаги гуманитар ва иқтисодий инқирозни юмшатишни мувофиқлаштириш ва бу борада ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, томонлар ИҲТнинг Афғонистон бўйича резолюцияларида назарда тутилган турли масалалар бўйича Афғонистон муваққат ҳукумати билан конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, дейилади Ислом блокининг баёнотида.
Жума куни ИҲТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Тариқ Али Бахит Ўзбекистоннинг махсус элчиси Исматулла Эргашев билан учрашди.
Тошкентдаги учрашувда дипломатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши резолюциялари нуқтаи назаридан ИҲТ ва Ўзбекистоннинг афғон халқини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди.
Шарҳлар