Иқтисодиёт университетига 4 000 АҚШ доллари, тиббиёт техникумига 400: Бошқа таълим муассасаларига кириш баҳоси қанча бўляпти

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.И. фуқаро М.А.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу хақда департамент матбуот хизмати хабар қиляпти.

«Шу каби, Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. ва Марғилон шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми кадрлар бўйича инспектори М.Ш. фуқаро Ф.А.ни ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.