Иқтисодиёт университетига кириш бахоси 6 500 АҚШ доллари, ФарДУга ўқишни кўчириш 1 400 доллар
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлим томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Л.Т. ва бошқалар фуқаро Б.Х.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ба ҳақда Бош прокуратура Департаменти хабар бермоқда.
«Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.М.ни қўшни Қирғиз Республикаси давлат университетига ўқишга киритиб қўйиб, кейинчалик ўқишини танишлари ёрдамида Фарғона давлат университетига кўчириб бериш эвазига 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш ) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар