I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тайинланиши учун қанча стаж талаб этилади
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига кўра, умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган вақтда қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда ногиронлик пенсияси тайинланиши белгиланган:
Бироқ, айрим I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларда пенсияга чиқиш учун етарлича иш стажи етмаслик ҳолатлари кузатилади. Бундай ҳолатларда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб равишда қуйидаги тартибда тайинланади.
Қонунчиликка кўра, талаб этилган иш стажи бўлмаган ногиронлиги бўлган фуқароларга бор иш стажига мутаносиб равишда пенсия тайинланиши кўрсатиб ўтилган. Яъни:
- I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан;
- II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Маълумот учун, бугунги кунда ёшга доир энг кам пенсия миқдори 800 минг сўмни ташкил қилади.
Шарҳлар