Тошкентдаги Ибн Сино бозори биноси сотувга қўйилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино бозори нотурар биносини ким ошди савдосига қўйди. Бино сотуви ҳақида E-аукцион платформасида эълон жойланди.
Харидор объект негизида ишлаб чиқилган лойиҳа концепцияси асосида «экобозор», савдо, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар марказларни қуриши керак. Бинонинг умумий майдони 0,45 гектарга тенг.
Объект Вазирлар Маҳкамасининг июн ойидаги қарорига биноан сотувга чиқарилган. Лотнинг бошланғич нархи 28,03 млрд сўм. Аризалар 31 октябр куни соат 9:00 гача қабул қилинади ва натижалар ўша куни соат 10:00 да эълон қилинади.
Улашиш:
Шарҳлар