Қибрайда 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятида 22 ёшли йигит ўзини дарахтга осиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 июль куни Қибрай тумани “Илғор” МФЙ ҳудудида ишлаб чиқариш корхонаси яқинида жойлашган дала ер майдонидаги дарахтга 22 ёшли Э.Э. ўзининг бўйин соҳасидан осиб, жонига қасд қилган.

Фуқаро вафот этганлиги ҳолати бўйича тайинланган суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасида бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия эканлиги қайд этилган.

Ҳозирги вақтда туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.