Қибрайда фуқарога қўлланилган 51 млн сўмлик жарима бекор қилинди
Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи фуқаро Н.Н. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакилига унга қўлланилган жаримани бекор қилишда амалий ёрдам сўради. У ўз мурожаатида табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузгани важи билан Кадастр агентлиги Қибрай туман бўлими томонидан қўлланилган 51 млн сўм миқдордаги жарима жазосини белгиланганлигини маълум қилган.
Минтақавий вакил фуқаро Н.Н. мурожаати асосида жойига чиқиб ўрганиш ўтказилганида девор билан ўралган 280 м² ҳудуд Қибрай туман ҳокимининг 2005 йилдаги қарори асосида фуқаронинг онаси фуқаро N.K.ga ободонлаштириш учун ажратилган ва ушбу ер майдон учун 18 йил ер солиғи тўлаб келинган.
«Ҳозирда ушбу ҳудудга га 25 туб ҳар-хил турдаги мевали дарахтлар экилган. Яъни, фуқаро ободонлаштириш учун ажратилган ер майдонини девор билан ўраб олган ҳалос, у ерда қурилиш ишларини амалга оширмаган», – дейилади хабарда.
Шарҳлар