Қибрайда қишлоқ хўжалик ерларига 1,7 млрд сўмлик зарар етказилди
Тошкент вилоят прокуратураси ходимлари Қибрай туманида ер қонунчилиги бузилиши бўйича иккита ҳолатни аниқлади, деб ёзади “Газета” нашри Бош прокуратурага таянган ҳолда.
“С.И.” МЧЖ ва “Д.М.” хусусий корхонасининг раҳбари Ф.К. ҳамда уларнинг норасмий раҳбари Б.И. Салар массивидаги “Бобур” маҳалласижа 1 га майдондаги қишлоқ хўжалик ерида иссиқхонани реконструкция қилишга рухсатнома олиб, бу ерда қурилиш ишларини бошлаган. “С.И.” компаниясининг балансида бўлган суғориладиган ерлар айланмадан чиқарилиши натижасида 1,029 млрд сўмлик зарар етказилган.
2021 йилда “Д.М.” ХК шу маҳалладаги «Агрокимёхимоясервис» балансида бўлган 4,13 га суғориладиган ер участкасини аукцион орқали сотиб олган. Юқорида кўрсатилган икки шахс 774 млн сўмлик зарар етказган ҳолда 0,75 га ер майдонида қурилиш ишларини бошлаб юборган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича Ф.К., Б.И. ва бошқа фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Шарҳлар