СЭҚ йўл бўйидаги музқаймоқларни харид қилмасликка чақиради
Санитария-эпидемиология қўмитаси йўл четида сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилиш хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.
Қўмита баёнотига кўра, ушбу сотувчилардан музқаймоқларни сақлаш ва сотиш шартлари санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди. Савдогарлар махсус кийимдан фойдаланмайди, зарур тиббий ҳужжатларга эга эмас.
«Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи барча ишчилар ҳар олти ойда бир марта тиббий кўрикдан ўтиши шарт», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар