Тошкентнинг Яккасарой туманида ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

вода
Фото: lifehacker.ru

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Аския ва А.Авлоний кўчалари кесишмасидаги сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 29 май куни соат 09:00 дан соат соат 22:00 гача тумандаги баъзи манзилларда ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ичимлик суви “Ракатбоши”, “Белариқ”, “Ракат” маҳаллаларида бўлмайди.

Ҳокимлик вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраб қолган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.