Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш 77.2 фоизга ошган

Фото: Getty Images

АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида аҳолини ичимлик суви  билан таъминлашда қурилиш ишларининг сифати ва тезкорлиги: қўшма лойиҳалар, эришилган натижалар ва ечимини кутаётган масалалар ҳақида маълумот берилди.

“2023 йилда барча лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида, республикадаги 2 мингдан ортиқ маҳалладаги 1,1 млн нафар аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланиб, 2,5 млн нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди”,- дейилади хабарда.

Марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган 1 134  та аҳоли яшаш пунктига сув таъминоти корхоналарига тегишли 214 та ва бошқа юридик ва жисмоний шахсларга тегишли 1 112 та махсус сув ташиш техникалари орқали ичимлик сувининг узлуксиз етказиб берилиши таъминланган.

Эътиборли жиҳати, Республикадаги 2та: Андижон вилояти аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси – 91 фоизга ва Хоразм вилоятида эса бу кўрсаткич – 90 фоизга етказилган.

Соҳа бўйича келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан ўрганиш учун “СувниАсра” тизими жорий қилиниб, ушбу тизим орқали мурожаатчилар исталган жойдан хабар бериш учун мобил илова яратилган ҳамда @suvmuammobot телеграм боти орқали мурожаат қолдириш имкони ҳам пайдо бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.