Ички ишлар ходимлари наркотик моддаларга алоқадор жиноят билан ушланди
Бухоро вилояти ДХХ бошқармаси томонидан “Ихтиёр” ва “Фаррух” исмли наркотик сотувчилар тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
Оғуфурушларнинг иккаласи ҳам юқори унвонли ички ишлар идоралари ходими бўлиб, биттаси жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи, иккинчиси ЖҚБ катта тезкор вакили саналади.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар