Қидирувдаги 6 нафар шахс қўлга тушди, олиб қочилган «Малибу» топилди
Давлат раҳбарининг топшириғига асосан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан пойтахтда жиноятчиликка қарши курашиш ҳолатини яхшилаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш юзасидан тезкор-профилактика тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар беряпти.
«Ўтказилган тадбирлар давомида шаҳар ИИББ Ягона тезкор бошқарув марказининг «Қалқон» тизими орқали жорий йилнинг 9 январь куни фирибгарлик, ўғирлик ва товламачилик жиноятларини содир этганлиги сабабли қидирувда бўлган 6 нафар фуқаро аниқланди ва ушланди», – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, «Қалкон» тизими ёрдамида бугун, 10 январь куни соат 11.52 ларда Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасида олиб қочилган «Малибу» русумли (давлат рақами 01 S 797 BB) автомашина топилди.
Шарҳлар