“Идоравий электрон архив” ахборот тизими иш бошлади
Миллий матбуот марказида “Электрон ҳужжатларни сақлаш учун топширишга мўлжалланган “Идоравий электрон архив” ахборот тизими амалиётга жорий этилганлиги” бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Унда иштирок этган журналистимиз хабар бермоқда.
Унга кўра, нжуманда, Президентнинг Фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, «Идоравий электрон архив» ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқга асосан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан эксперт хулосалари олинганлиги айтиб ўтилди.
“Ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганган ҳолда “Ўзархив” агентлиги ва Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекцияси ҳузуридаги «Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» МЧЖ ҳамкорлигида «Идоравий электрон архив» ахборот тизими ишлаб чиқилди. Электрон ҳужжатлами сақлаш учун топширишга мўлжалланган «Идоравий электрон архив» ахборот тизимини “Ўзархив” агентлиги, «Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» МЧЖда ўтказилган тест-синов амалиёти бўйича ижобий натижа қайд этилиб, жорий йилнинг 15 декабрида амалиётга жорий этилди”, – дея таъкидлади “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов.
2024-йилда “Идоравий электрон архив” ахборот тизимига Давлат архивлари манбаи ҳисобланган 8 мингга яқин давлат идоралари ва ташкилотларида жорий этилиши ва 100 минг нафардан зиёд фойдаланувчилар уланиши режалаштирилганлиги қайд этилди.
“Идоравий электрон архив” ахборот тизими замонавий электрон ҳужжатларни бошқариш занжирининг ажралмас қисмига айланиб, ташкилотларга электрон ҳужжатларни сақлаш, бошқариш ва улардан фойдаланишни таъминлашнинг самарали, барқарор ва хавфсиз усулини тақдим этади.
“Идоравий электрон архив” ахборот тизимида 6 та рол ва 11 та қуйи тизимлари яратилди, шу жумладан маълумотномалар, шахсий кабинет, архивлар, ташкилотлар, ходимлар, номенклатура, ҳужжатларни киритиш, йиғма жилдлар, рўйхатлар, маълумот қидириш ва ҳисобот модуллари жорий қилинди. Ахборот тизимини жорий қилиш орқали ташкилот номенклатурасини шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш, номенклатура асосида электрон ҳужжатларни шаклантириш, электрон архив ҳужжатларини давлат архивларига қабул қилиш, ҳужжатларни тезкор қидириб-топиш ва фойдаланиш имкониятлари яратилди. Ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича видео қўлланма материаллари тайёрланган”, – деди Анваржон Алиев, “Ўзархив” агентлиги матбуот хизмати раҳбари.
“Идоравий электрон” архив ахборот тизими ягона идентификация тизими – id.egov.uz ва Идоралараро ҳужжат айланиш тизими – edo.ijro.uz ахборот тизими билан интеграция қилиниши бўйича нашримиз журналисти томонидан “Ўзархив” агентлиги мутасаддиларига қатор саволлар берилди.
Унга кўра, ахборот тизимининг қўллаб қувватлаш учун Call-марказ ташкил этилганлиги, бунда мижозлар учун тизимдан фойдаланиш ва тизимни техник қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузилганлигига ҳам тўхталиб ўтилди. Эндиликда, корхона ёки ташкилотлар ходими томонидан edo.ijro.uz тизимида имзоланган ҳужжатлари, ушбу ходимнинг “Идоравий электрон архив” ахборот тизими кабинетидаги сараланманган ҳужжатлар бўлинмасида автоматик, яъни раҳбар томонидан имзоланиши билан шаклланиб бориши ҳақида жавоблар берилди.
Шунингдек, қўшимча равишда аввал яратилган ҳужжатларни идоравий электрон архивга юбориш учун «edo.ijro.uz» тизимининг менинг ҳужжатларим бўлинмасида “Архивга юбориш” тугмаси жорий қилинганлиги таъкидланди.
Шарҳлар