Игорь Мялин Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди

Узбекистан Спорт прыжки в воду Олимпиада

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Игорь Мялин 10 метр баландликдан сувга сакраш бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқди ва Париж-2024 Олимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритди.

Ярим финалда 415,80 балл билан еттинчи ўринни эгаллагани унга бугун кечқурун финал босқичида қатнашиш имкониятини тақдим этди.

Қоидаларга кўра, финал иштирокчилари автомат равишда Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бу ўзбек спорти учун тарихий воқеа ҳисобланади, чунки ушбу йўналиш бўйича илк Олимпия лицензиясини қўлга киритилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.