Игорь Стрелков экстремизмга чақириқлар тўғрисидаги иш бўйича 4 йилга колонияга ҳукм қилинди
Украинадаги ҳарбий можаронинг таниқли иштирокчиси Игорь Стрелков (Гиркин) 4 йилга колонияга ҳукм қилинди. У экстремизмга чақириқларда айбланмоқда. Ҳукмни Москва шаҳар суди чиқарган.
Игор Стрелков (Гиркин) – Россия Федерацияси ФСБнинг собиқ ходими, ҳарбий раҳбар ва публицист. У Украина ҳудудидаги ҳарбий амалиётларда фаол иштирок этган, Донецк областидаги россияпараст айирмачиларнинг етакчиси ва ўзини ўзи эълон қилган Донецк Халқ Республикаси “мудофаа вазири” бўлган. Гаагадаги судининг қарорига кўра, Стрелков 298 кишининг ўлимига сабабчи бўлган Малайзиянинг Boeing йўловчи самолётини йўқ қилишда айбдор. Стрелковнинг ўзи «уруш оловини ёққан» шахс эканлигини ва ўз ҳаракатлари билан 2014 йилда “Евромайдан”дан кейин Украинада кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланишига олиб келганини айтди.
Кейинчалик у Кремль мухолифатига қўшилди ва яқинда блоггер ва публицист сифатида танилди. У 2022 йилда бошланган Россия-Украина ҳарбий можароси вақтида Россия расмийларининг ҳаракатларини танқид қилди.
Стрелков Телеграмдаги иккита пости туфайли интернетда экстремистик фаолиятга очиқдан-очиқ чақиришда айбланган. У айбини тан олмади.
Шарҳлар