ИИБ меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг калтакланиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Фото: кадр из видео

13 август куни ижтимоий тармоқларда “22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси самосуд қилинди” мазмундаги видеохабарлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолатга Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати расми муносабат билдирди.

Ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки суриштирувда қуйидагилар аниқланди. Видеодаги ҳолат жорий йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Қизил-сув» маҳалласида жойлашган Меҳрибонлик уйи оромгоҳида (Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйидан келган) тарбияланувчилар ўртасида содир бўлган.

Оромгоҳга дам олишга келган 3 нафар 2008 йилда туғилган тарбияланувчи  С.Х., Д.И ва В.Л лар ўзаро жанжаллашган ва ушбу ҳолатни бошқа бир тарбияланувчи видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бошқармаси ходималари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.