III – Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Минэко

7-сентябрь куни “Тошкент – ​​2024” III – Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бадиий академияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси вакиллари, Ўзбекистондаги хорижий элчихоналар, Бадиий академияси қошидаги таълим муассасалари вакиллари ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирнинг очилишида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ўзининг табрик сўзлари билан ўртоқлашди.

«Бу йил симпозиум “Ҳайкалтарошлик, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши” мавзусига бағишланди. Бир неча ойлик машаққатли меҳнат, бой тажриба ва катта маҳорат натижасида яратилган ўзига хос оригинал ғояга эга ҳайкалтарошлик асарлари бугунги кунда инсоният учун экологик кун тартиби нақадар долзарб бўлиб қолганини кўрсатади. Симпозиумда иштирок этган барча ҳайкалтарошларга чуқур миннатдорчилик билдираман”, – деди вазир.

Симпозиумда Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Туркия, Эрон, Болгария, Испания, Россия, Эстония, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларус, Озарбайжон, Грузия, Украина, Кения каби давлатлардан 20 нафар ҳайкалтарош ва Ўзбекистондан 7 нафар профессионал ҳайкалтарошлар иштирок этди.

“Симпозиумда иштирок этиш учун 150 нафар маҳаллий ва хорижлик ҳайкалтарошлар 600 га яқин лойиҳаларини юборди. Улар орасидан 27 нафар энг яхшиси танлаб олинди. Ҳар бир ҳайкалтарошлик макетида табиатни муҳофаза қилишга қаратилган ўзига хос ғоя ўз аксини топган”, — деди Экология вазири маслаҳатчиси Матназар Элмуродов. – Шу билан бирга, мазкур симпозиум мамлакатимизда ҳайкалтарошлик санъатини янада ривожлантиришга хизмат қилади, – дея қўшимча қилди у.

Симпозиум доирасида ҳайкалтарошлар глобал ва минтақавий экологик муаммолар, иқлим ўзгариши, шаҳарсозлик, аҳолининг экологик ва эстетик маданиятини юксалтиришга бағишланган 20 дан ортиқ ҳайкалтарошлик ишларини яратдилар.

 “Табиатнинг ифлосланишига биринчи навбатда инсоният сабабчи бўлган. Инсоният азалдан атроф-муҳитга турли йўллар билан зарар этказган. Энди бу ҳолатга чек қўйиш, яъни уйғониш вақти келди. Шу боис табиат олдида тиз чўкиб, кечирим сўраган инсон тимсолини тасвирлаб, бу асаримни “Уйғониш” деб номладим, – дейди эронлик ҳайкалтарош Шаҳо Ризоий.

Тадбир сўнгида ҳайкалтарошларга эсдалик совғалари топширилди.

Симпозиум доирасида яратилган ҳайкаллар пойтахтимизнинг маданий муҳити ва бадиий қиёфасини шакллантириш мақсадида Тошкент шаҳридаги истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, кўнгилочар ва сайёҳлик марказларига, шунингдек, Марказий Осиё атроф-муҳитни ўрганиш университети ва Иқлим ўзгариши («Яшил университет»).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.