ИИВ ҳибсга олинганларни қамоққа жўнатишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказишни таклиф қилмоқда
Ички ишлар вазирлиги “Ўзбекистон Республикасига “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокамага киритди, деб ёзади Uznews нашри.
Ўзгартиришлар қамоқда сақланаётган шахсларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.
Эндиликда маҳкумлар озодликдан маҳрум қилиш жойларига жўнатилишдан олдин қийноқлар ҳамда бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турлари натижасида олган тан жароҳатларини аниқлаш мақсадида давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ушбу чора суднинг озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги эҳтиёт чораси тўғрисидаги қарорини олган ва тергов изоляторига жойлаштирилган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ушлаб турилган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги суд қарори шахсни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш учун асос бўлади.
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш давлат соғлиқни сақлаш муассасасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қўриқлаш (конвой) ходимлари (ҳарбий хизматчилар) ва адвокат иштирокида ўтказилади.
Тиббий кўрик тиббий муассаса маъмурияти томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги суд буйруғи тақдим этилган пайтдан эътиборан бир соат ичида ўтказилади.
Маҳкумнинг танасида тан жароҳатлари, кўкаришлар ва жароҳатлар аниқланса, улар белгиланган тартибда қайд этилади ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтган шахс ва унинг адвокати, шунингдек назорат қилувчи прокуратура ва омбудсменга ёки унинг ҳудудий вакилига эътиборига етказилади.
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ҳибсга олинган ва қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Шарҳлар