ИИВ икки нафар юқори лавозимли амалдорни эгаллаб турган лавозимидан озод қилди

фото: wikipedia.com

Вазир Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазирлигининг икки нафар юқори лавозимли ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ИИВ Тезкор-қидирув бошқармаси жиноят қидирув хизмати бошлиғи, полковник Аҳроржон Атхамов ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ишдан бўшатилган.

Бундан ташқари, Марказий ИИББ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи, подполковник Тимур Собиров ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.