ИИВ сайти ҳакерлар ҳужмига учради
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг www.iiv.uz сайти ҳакерлар ҳужмига учраган бўлиши мумкин.
Сайт салкам 30 дақиқадан буён очилмай турибди.
ИИВ бу бўйича ҳозирча расмий муносабат бергани йўқ.
Сайтда эса қуйидагича ёзув жойлаштирилган.
«Сайт MSecurity.Pro томонидан бузиб кирилган. Биз бирдамликда кучли жамоамиз ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз», – деб ёзган компания.
Саҳифа қидирилганида юқоридаги ҳолат кузатилмоқда. Расмий муносабат кутиб қоламиз.
Улашиш:
Шарҳлар